Jump to content

Зўрлик

From Vikipediya

Зўрлик — жиноят ҳуқуқида қўлланиладиган тушунча; Ўзбекистон Конституциясида кафолатланган шахсий дахлсизликнинг бузилишига сабаб бўладиган, бир шахснинг 2-шахсга нисбатан жисмоний ёки руҳий таъсир ўтказиши. Жиноят қонунига биноан тегишли жазо кўзда тутилган бир қанча жиноятлар (мас, қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга шикает етказиш, номусга те-гиш, босқинчилик, талончилик ва ҳ. к.) 3. ишлатиш орқали содир этилади. Жисмоний 3. киши баданига бевосита таъсир этишда, руҳий 3. баданга муайян таъсир қилиш билан қўрқитишда ифодаланади. 3. фақат жабрланувчининг ўзига нисбатан эмас, яқин кишиларига нисбатан ҳам ишлатилиши ёки 3. ишлатиш билан қўрқитиб, содир этилиши мумкин. Ўта шафқацизлик билан содир этилган 3. жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади, айрим ҳолларда жиноятни квалификация қилишнинг зарурий белгиси саналади (мас, ўта шафқацизлик билан одам ўлдириш (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 97-модда) ёки ўта шафқацизлик билан баданга оғир шикает етказиш (104-модда). [1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил