Jump to content

Хафра пирамидаси

From Vikipediya
Хафра пирамидасининг ён томондан кўриниши
Мамлакат: Миср
Мақоми: Мақбара Баландлиги: 136 м
Эни: 215 м
Нишаб бурчаги: 53° 10'
Ҳажми: 2211096 м³
Қурдирган шахс: Хафра Ўрганиш бошланган сана: 2-март 1818
Ютуқ: Қадимги дунёнинг етти мўжизаси
Бугунги кунда: Сайёҳлик маркази

Хафра пирамидасиМисрнинг Гиза шаҳрида қурилган уч мақбаранинг иккинчиси ҳисобланади. Подшо Хафра буйруғи билан қурилган. Баландлиги 136 метр. Хафра пирамидаси борасида 1837-йилда Жон Перринг биринчи бор тўлиқ тадқиқот ўтказган.

Тарихи[edit | edit source]

Хуфунинг вориси Жедефре ўз пирамидасини Абу Роаш шаҳрида қурдирган (Қадимги Мисрда қадимги ва ўрта подшолик фиравнлари ўзлари учун дафн қилинадиган жой-мақбараларни тириклигидаёқ барпо эттиришган. Фақатгина янги подшолик даврига келиб вафот этган ҳукмдорлар учун мақбаралар қурилмай қўйган. Улар баланд тоғларга ёки ғорларга дафн эттирилган). Жедефренинг ўрнини эгаллаган Хафре Гизага қайтиб келди ва бугунги кунда баландлиги 136 метр бўлган пирамидани қурдирди. Бу Хуфу пирамидасидан бироз кичикроқ эди. Лекин бироз баландроқ жойда қурилгани учун ёнидаги Хуфу ва Менкаура пирамидаларидан баландроқ кўринади. Фиравн Хафра соғлиғидан хавотирланиб пирамиданинг иккита вариантини тайёрлашни буюрган. Агар ҳукмдор тўсатдан вафот этадиган бўлса, унинг тобути учун нисбатан кичикроқ мақбарага қўйилиши керак эди. Бироқ бунга ҳожат қолмагач пирамида белгиланган ўлчамларга мувофиқ қурилди. Баландлиги 136 метр, эни 215 метрни ташкил қилади. Юқорисида кичикроқ чуқурчага ўхшаган квадрат билан шакл берилган. Юқоридаги саҳннинг катталиги 10 қироллик тирсагига тенг келади. Айнан шунинг учун ҳам Хеопс пирамидасидан фарқли ўлароқ Хафра пирамидасининг юқорисига чиқиб бемалол томоша қилиш мумкин. Пирамида ўтмишда очилган ва бойликлари талон-торож қилинган. Ўн тўққизинчи сулола ҳумдори Рамсес ИИ буйруғи билан Гелиополдаги маъбадни қуриш учун бир нечта тошлар олиб кетилади. Араб тарихчиси Ибн Абд ал-Салом пирамида милодий 1372-йилда очилганини ёзиб қолдирган. Дафн хонаси деворида арабча граффити бор. Ушбу граффит айнан шу даврга тегишли бўлиши ҳам мумкин. Қолган қарама-қарши тошлар қачон олиб ташланганлиги маълум эмас;

Ўрганилиши[edit | edit source]

1646-йилда Оксфорд университетининг астрономия профессори Жон Гривз ўзининг „Пирамидаография“ асарида пирамиданинг тошлари Хуфу пирамидасиники сингари катта бўлмаса-да, лекин фақат жануб томонидан ташқари бошқа ҳамма юзаси силлиқ эди. Пирамида биринчи марта Жованни Белзони томонидан 1818-йил 2 мартда шимол томондан асл кириш жойи топилганида ўрганилган. Белзони дафн қилинган тоштобутни топишга уринди, фақат очиқ саркофаг ва унинг полдаги синган қопқоғидан бўлак ҳеч нима йўқ-мақбара бўш эди. Хафра пирамидаси Хуфуникидан бошқача кўринишга эга эди, чунки унинг ташқи корпуси бошқача бўлган. Чехия мисршунослик институтининг собиқ директори Мирослав Вернер ўзининг китобида Хуфу пирамидасининг корпуси оҳактошдан ясалган бўлса, Хафра пирамидасининг пастки қаватларидаги корпус қизил гранитдан, юқори қисми эса оҳактошдан қилинган деб маълумот беради. „Пирамидалар: Мисрнинг машҳур ёдгорликларининг археологияси ва тарихи, янги ва янгиланган нашри“ (АУC Пресс, 2021). Ушбу қизил гранит корпусининг катта қисми ҳозир мавжуд эмас. Хафра пирамидасидан ташқарида у ерда яна бир пирамида жойлашган. Ичкаридаги пирамида архитектураси Хуфуникига қараганда соддароқ. Унинг иккита кириш эшиги бор, иккаласи ҳам шимол томонда, бири пирамида пойдеворидан 12 метр баландликда, иккинчиси эса ер сатҳида жойлашган. Иккала кириш жойи дафн хонасига олиб борадиган ўтиш йўлакчаларига олиб боради. Бу камерада қизил гранитдан яалган саркофаг мавжуд боплиб, унинг ичи бўш ва ҳеч нима сақланмаган. Улар антик даврда ўғирланган бўлиши мумкин. Водийдаги ибодатхонасида тахтда ўтирган Хафранинг бир оз каттароқ ҳайкали бор, деб ёзади УCЛАдаги Мисрология бўйича докторлик номзоди Жеффри Нюман Мисрдаги Америка тадқиқот маркази веб-сайтида чоп этилган мақоласида. Бу ҳайкал „қадимги Мисрдан сақланиб қолган энг муҳим ва рамзий ҳайкаллардан биридир“, деб ёзади Нюман ва тахтнинг ён томонларида „фиравннинг том маънода“ бурчини ифодаловчи иэроглифлар борлигини таъкидлади. Ушбу ҳайкал ҳозир Буюк Миср музейида экспонат сифатида сақланади[1][2].

Галерея[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  1. Жарус, Оwен „Пйрамидс оф Гиза анд тҳе Спҳинх: Фаcц абоут тҳе анcиэнт Эгйптиан монуменц“ (инглизча). ливесcиэнcе. Футуре УС Инc (2022-йил 6-май). Қаралди: 21-май 2022-йил.
  2. Лаcовара, Петер. Тҳе Пйрамидс, Тҳе Спҳинх: Томбс анд Темплес оф Гиза. Бункер Ҳилл Публишинг, 2004. 

Ҳаволалар[edit | edit source]