Jump to content

Санскрит

From Vikipediya

Санскрит (қад. ҳиндча сам скрта — мукаммал, сайқалланган) — ҳиндевропа тиллари оиласига кирувчи қад. ҳинд тилларидан бири. Қад. ҳинд лаҳжалари асосида шаклланган ва мил. ав. 1-асрда Шимолий Ҳиндистонда тарқалган. Санскритнинг бир неча тури бор: эпик Санскрит ("Маҳабҳарата" ва "Рамаяна" тили), классик Санскрит (қатъий меъёрга туширилган тил, мил. ав. 4-асрда яратилган Панини грамматикасида ўз ифодасини топган), будда (ёки гибрид) Санскрит (будда дини билан боғлиқ адабиёт тили), жайн санскрит (жайн динига оид адабиёт тили), веда тили ёки веда санскрит (к, Ведалар).

Санскритда 7 та келишик, 3 та жинс ва 3 та грамматик сон категориялари мавжуд. Феълда замон ва майл тизими ниҳоятда ривожланган. Нуткда сўз ва морфемаларнинг қўшилиши қоидалари (сандҳи) турлитуман. Қўшма сўзлар кенг қўлланади. Баъзи ҳолларда бита қўшма сўз бутун бир гапга тенг келади. Санскритда жуда кўп диний, фалсафий, илмий асарлар яратилган, айниқса, бадиий адабиёт кенг ривожланган. С. Ҳиндистонда гуманитар фанлар ва ибодат тилидир. Тор доирада олим браҳманлар С. дан сўзлашув тили сифатида фойдаланадилар. С. ва С. тилида яратилган маданий мерос қўшни минтақалар (Жан.Шарқий ва Марказий Осиё)га, 18-аср охирларидан бошлаб эса Европа ва Америкага ҳам таъсир ўтказган. Қиёсий-тарихий тилшуносликнинг бошланиши С.нинг кашф этилиши ва ўрганилиши билан боғлиқ.

С.даги матнларни ёзувда ифодалаш учун асли браҳми ёзувидан келиб чиққан бир қатор алифболардан (кҳарўштҳи, гупта, нагари, кушон ёзуви ва бошқалар) фойдаланилган. С.ни ўрганиш 2500-йил бурун бошланган (Панини ва унинг салафлари).

Ли..Иванов В. В., Топоров В. Н., Санскрит, М., 1960; Барроу Т., Санскрит, М., 1976.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил