Jump to content

Интернат мактаб

From Vikipediya

Интернат мактаб - Ўзбекистонда оила, мактаб ва мактабдан ташкари таълим-тарбия вазифасини ўтайдиган умумий ўрта таълим мактаби. И.м.да болалар яшаб, тарбияланади ва ўқий-ди (болаларнинг бир қисми якшанба ва каникул кунларини уйларида ўтка-зади). Айрим И.м.лар муайян мутахассислик бўйича ихтисослашади, мас, мусиқа И.м., спорт И.м. Унинг яхши жиҳозланган ўқув бинолари, тажриба участкалари, и.ч. устахоналари, лаб.лари ва б. бўлади. И.м.да таълим-тарбия ишлари меҳнат билан узвий боғланган ҳолда олиб борилади. И.м.га болалар ота-оналари ёки уларнинг ўрнини бо-сувчи шахсларнинг ихтиёрлари билан қабул қилинади. Жисмоний камчилиги бўлган болалар учун махсус И.м. мавжуд (қаранг Махсус мактаблар). И.м.га, биринчи навбатда, етим болалар, уруш ва меҳнат ногиронларининг , ёлғиз ёхуд кўп болали оналарнинг болалари, шунингдек, тарбияланиш учун оиласида зарур шароити бўлмаган болалар қабул қилинади. Ота-онали болалар учун ота-онадан белгиланган миқдорда ҳақ олинади; етим болалар эса тўлиқ давлат таъминотида бўлади. ЎзР да 232 та И.м. бўлиб, буларда 48 минг 646 бола тарбияланади (2002).[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил