Jump to content

Абдуллоев Г'аффор

From Vikipediya
Г'аффор Абдуллоев
Таваллуди 1927-йил 31-март
Вафоти 1995-йил
Хатлон вилояти
Фуқаролиги СССР байроғи СССР
Унвони
Мукофотлари

Абдуллоев Г'аффор (1927-1995) — Тожикистон Совети колхозчиси, СССР Олий Совети депутати, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони(1973).

Биографияси[edit | edit source]

Абдуллоев Г'аффор 1927-йил 31-мартда, Тожикистон СССР Кўлоб вилояти (ҳозирги Хатлон вилояти) туг'илган. 1943-йилда трактор ёрдамчиси бўлиб ишлаган, орадан 6 йил ўтиб Тожикистон ССР Кўлоб вилоятида жойлашган хўжалокларда тракторчи бўлиб ишлаган[1]. Кейинчалик эса бригада механиги, колхоз деҳқончилик учаскаси бошлиг'и бўлиб ишлаган.

Фаолияти[edit | edit source]

1963-йилда Истиқлол Истиқлол (Восеъ тумани)даги Ленин номидаги колхознинг кемплекс механизациялашган бригадаси бўлимида ишлаган. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги ютуқлари учун 1965-йилда Г'.Абуллаев ўзининг биринчи Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланди. 1971-1975-йилларда Абдуллоев Г'аффор бошчилик қилган бригада ҳар гектардан 43-57 сентнердан пахта ҳосилини етиштиришга эришишган ва 1972-йилда пахта етиштириш ва давлатга топширишда эришган катта муваффақиятлари учун Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган[2]. 1973- йилда Г'.Абуллаев бошчилигидаги жамоа кўрсатган натижалар янада юқори бўлди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1973-йил 10-декабрдаги фармони билан бутун Иттифоқ Социалистик мусобақасида эришилган катта муваффақиятлар ва маҳсулотлар, ишлаб чиқариш ва давлатга топшириш кўпайтириш бўйича ўз зиммаларига олинган мажбуриятларни бажаришда кўрсатилган меҳнат жасорати учун 1973-йилда Абдуллаев Г'афор Ленин ордени билан тақдирланган. 1980-1981-йиллларда 1 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштириш ва давлатга топшириш бўйича эришган ютуқлари учун Ўроқ ва Болға олтин медали билан тақдирланган.

Г'аффор Абдуллоев 1995-йилда вафот этган.

Манбалар[edit | edit source]

  1. Абдуллоев, Г'аффор. Энсиклопедияи Миллии Тоҷик, 2011 — 25 бет. ИСБН 978-99947-33-45-3.  (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-10 санасида архивланган)
  2. Абдуллоев, Г'аффор „Авдуллоев Г'аффор“. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.