Jump to content

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

From Vikipediya
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни, олий юридик кучга эга бўлган сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат.

Янги конституция таҳрири[edit | edit source]

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири[1]2023-йил 1-майдан эътиборан кучга кирди. Бунга 30-апрел куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди. Бу қонуннинг 1-моддасига Конституциянинг янги таҳрири илова қилинган. Янги конституция 65 фоизга янгиланган[2].

Тарихи[edit | edit source]

1992-йил 8-декабрда 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида қабул қилинган. „Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида“ги Конституциявий қонун (1991-йил 31-август) ушбу Конституция учун асос бўлиб хизмат қилган. Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясини яратиш ғояси илк бор 1990-йил 20-июнда бўлиб ўтган мамлакат Олий Кенгашининг 2-сессиясида илгари сурилган. Ушбу сессия президент Ислом Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституциявий комиссияни тузиш тўғрисида қарор қабул қилган. Унинг таркибига депутатлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг вакиллари, давлат ҳамда жамоат бирлашмалари, корхоналар ва хўжаликларнинг раҳбарлари, ҳуқуқшунос олимлар ва мутахассислар кирган. Олий Кенгашнинг 10-сессиясида комиссия таркиби қисман янгиланган. Комиссия ишлаб чиққан лойиҳа матбуотда эълон қилиниб, кенг муҳокама этилган. Конституциявий комиссия умумхалқ муҳокамаси якунларини кўриб, лойиҳани тузатиб ва маъқуллаб Олий Кенгаш сессиясида кўриб чиқишга тавсия қилган. Лойиҳа Олий Кенгаш сессиясида ҳам моддама-модда муҳокама этилгандан сўнг қабул қилинган.

Киритилган ўзгаришлар[edit | edit source]

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 14-марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:[3]

  • 1993-йил 28-декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси 1-қисмидаги „150 нафар депутатдан“ деган сўзлар „депутатлардан“ деган сўз билан алмаштирилди;
  • 2002-йил 27-январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003-йил 24-апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Конституциянинг ХВИИИ, ХИХ, ХХ, ХХИИИ бобларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган;
  • 2007-йил 11-апрелдаги Қонун билан Конституциянинг 89-моддасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган;
  • 2008-йил 25-декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритилган;
  • 2011-йил 18-апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциясининг 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
  • 2011-йил 12-декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 90-моддаси иккинчи қисмига тузатиш киритилган;
  • 2014-йил 16-апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
  • 2017-йил 6-апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
  • 2017-йил 31-майда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 93, 108 ва 109-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
  • 2017-йил 29-августда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 99 ва 102-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
  • 2018-йил 15-октабрда қабул қилинган Қонун билан 105-модданинг биринчи қисмидаги „икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини“ деган сўзлар „раисни (оқсоқолни)“ деган сўзлар билан алмаштирилган;
  • 2019-йил 18-февралда қабул қилинган Қонун билан 80 ва 93-моддалардаги „Миллий“ деган сўз „Давлат“ деган сўз билан алмаштирилган;
  • 2019-йил 5-мартда қабул қилинган Қонунга асосан 79, 93 ва 98-моддаларга ўзгартиришлар киритилган;
  • 2019-йил 4-сентабрда қабул қилинган Қонунга асосан сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан 96 ва 117-моддаларга ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек:
2021-йил 8-феврал куни „Ўзбекистон Республикасининг Конститусиясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида“ги қонун қабул қилинди. Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборатлиги белгиланди:

Тузилиш жиҳатдан[edit | edit source]

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси муқаддима, 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

  • 1-бўлим (И-ИВ боб, 1-4-моддалар) Асосий принсиплар деб номланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат сифатидаги асосий конституциявий принсиплари кўрсатилган. Бундай принсиплар қаторига давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устунлиги ҳамда ташқи сиёсат тамойиллари киради.
  • 2-бўлим (В-ХИ боб, 19-64-моддалар) Инсон ва фуқароларнинг Асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари деб аталган бўлиб, инсон ҳуқуқлари Ўзбекистонга хос яхлит ва кенг тизимидир. Конституция Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқароликни ўрнатди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Ўзбекистонда ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши Конституцияда мустаҳкамланган, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли, мерос ҳуқуқи билан кафолатланади. Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш ҳуқуқига эгадир. Барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга бўлиб, иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади. Ҳар бир инсон билим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Конституцияда ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуклидирлар. Конституция ва қонунларга риоя этиш фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистонни ҳимоя қилиш — мамлакат ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.


  • 3-бўлим "Жамият ва шахс"'(ХИИ-ХВ боб, 65-82-моддалар) деб аталади. Бу бўлимда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги кафолатланиши баён этилган. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, фойдаланиши ва уни тасарруф этиши таъкидланади. Рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади. Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади. Конституцияда кўрсатилишича, отаоналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар, шунингдек, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз отаоналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Сензурата йўл қўйилмаслиги алоҳида таъкидланади.
  • 5-бўлим'(ХВИИИ-ХХВИИ боб, 91-153-моддалар) ' Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ҳақида бўлиб, унда ҳокимият ваколатларини тақсимлаш принсипи ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти асослари, Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти, сайлов тизими, прокуратура, молия ва кредит, мудофаа ва хавфсизликка оид алоҳида боблар бор.
  • Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби сўнгги 6-бўлим(154-155-моддалар)да ўз ифодасини топган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида 2/3, қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигини нишонлаш мақсадида Конституция қабул қилинган кун — 8-декабр умумхалқ байрами — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни деб эълон қилинди. Шу кундан бошлаб Ўзбекистон ҳам ўз конституциясига эга бўлди.

Манбалар[edit | edit source]