Jump to content

Телефон стансияси

From Vikipediya

Телефон стансияси - алоқа каналларини коммутация қилиш (узибулаш) учун мўлжалланган техника воситалари мажмуи; телефон тармоқларининг бир қисми. Телефон каналлари (абонент ва алоқа линиялари)ни маълум вақтга улайди ва узади; бу мақсадда алоқа йўналиши бўйича телефон ахборотлари оқимини бирлаштиради ва тақсимлайди. Телефон стансияси қўлда (РТС) ва автоматик (АТС) коммутациялайдиган хилларга бўлинади. РТС телефон коммутаторлик билан жиҳозланади; каналлар оператортелефончи орқали коммутацияланади. АТС излагичлар ёки координат улагичлар, телефон релеси ва бошқа ёрдамида автоматик тарзда ишлайди. Коммутация қурилмалари турига қараб, АТС машинали ва декада қадамли, координатали, квазиэлектрон, электрон хилларга бўлинади.

АТС таркибига: коммутация тизими ва бошқариш қурилмаси; телефон алоқаси линиясини коммутация тизимига улайдиган киритиш қурилмалари; электр билан таъминлаш қурилмалари; ёрдамчи қурилмалар (шамоллатиш, иситиш ва бошқалар) киради. Коммутация тизими (КТ) ва бошқариш қурилмаси (БҚ) автомат залига ўрнатилади. АТС нинг кириш ва чиқишлари КТ орқали БҚ ёрдамида уланади. Кўпгина АТС тизимларида кириш билан чиқишлар босқичмабосқич уланади. Ҳар қайси босқичнинг ўз БҚ бўлиб, у излаш босқичи дейилади. Мас., декада қадамли АТС да дастлабки босқич бир неча гуруҳ босқичларига ва линия излаш босқичларига эга. Электр билан таъминлаш қурилмалари тўғрилагичлар, аккумулятор батареялари, автокоммутация батареялари, электр стялар ва бошқа комплектлардан иборат. Ҳозир Телефон стансияси да асосан квазиэлектрон, электрон, уяли ва рақамли усуллар қўлланади. Ўзбекистонда Тошкент (Тошкент телеграфтелефон стяси) ва Нукус шаҳарларида, барча вилоятлар марказларида ва айрим туманларда Телефон стансиясилари мавжуд. Уларнинг фаолиятини "Ўзбектелеком" аксиядорлик компанияси бошқариб туради.